Telegram Group Search
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ўтказилаётган Медиа-форум доирасидаги яна бир панел сессияда ушбу масала турли тақдимотли мавзуларда муҳокама қилинди.

📌 Жумладан, Адлия вазирлиги матбуот котиби С.Ўринбоева ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари С.Зокировалар ахборот тақдим этиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни амалиётда учрайдиган янги кейслар мисолида тушунтириб беришди.

Хусусан, ахборот тақдим этиш билан боғлиқ амалиётда учраётган муаммолар қаторида -

⚫️“Whistleblowing”, яъни соҳага оид турли
ҳуқуқбузарликлар, тартибсизликлар ҳақида
хабар бериш тизими мавжуд эмаслиги;

⚫️ички коммуникация, яъни раҳбар ва ходимлар
ўртасидаги “ўта кучли” субординация мавжудлиги;

⚫️”Сарафанное радио” - “миш-мишлар” тизимидан самарали фойдаланилмаслик (соҳадаги янгилик ва
қулайликларни аввало дўстлар, яқинлар билан
бўлишиш) ва ҳоказолар санаб ўтилди.


📌 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Ж.Қаландаров ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари С.Ҳикматуллаевлар “Инқирозли вазиятларда тўғри коммуникация каналларини ўрнатиш” мавзусини “Ҳисорак” сув омбори, Қорақалпоғистондаги кортеж, Самарқанддаги ИИВ ходимининг фуқарога қўл кўтарганлиги ва бошқа вазиятлар мисолида батафсил тавсифлашди.

📌 Шунингдек, АОКА масъул ходими И.Сахатов тезкор муносабатларни ташкил қилишда идоралараро коммуникация масалалари юзасидан маъруза қилди.

Ҳар бир тақдимотлар Форум иштирокчилари томонидан қизиқиш ва савол-жавоблар билан қизғин бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
💬 Ахборот хизматлари -2030. Халқаро брендинг ва PR

Мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг функционал вазифаларини такомиллаштириш орқали касбий статусларини ошириш борасида мутасадди органлар томонидан маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб тадбирлар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижрога йўналтирилмоқда.

Медиа-форумнинг яна бир панел сессиясида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари А.Назаров ва Солиқ қўмитаси матбуот котиби Д.Ҳошимова тақдимотларида 2030 йилга бориб матбуот котиблари фаолиятида кутилажак янгиликлар, келажак касбларида ахборот хизматлари раҳбарларининг ўрни, ижобий-салбий прогнозлар, профилактик тадбирлар масалаларини атрофлича таҳлил қилишди.

Сунъий интеллектдан
фойдаланишнинг афзалликлари, унинг ёрдамида сифатли контент яратиш усуллари, аниқ ва мавҳум жиҳатлар юзасидан тушунтиришлар беришди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” матбуот котиби Ш.Орипов ва “Ўзмиллийбанк” ахборот хизмати раҳбари З.Тўхтаевалар маърузаларида инфлюенсер-маркетинг: фикр етакчиларини танлаш ва улар билан ишлаш бўйича топ маслаҳатларни тавсия қилишди.

“Ўзбектелеком” АК матбуот котиби Т.Мамажонов ва “Алоқабанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари З.Юнусовалар UZTELEKOM брендининг интернетдаги ахборот майдони таҳлили мисолида брендлар анализи бўйича тақдимот қилишди.

“Халқ банки” АТ матбуот котиби Г.Алимова ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Р.Эшбековлар PR-тадбирлар ташкил қилиш ҳамда аудитория билан ишлашда эътиборли жиҳатлар, контент маркетинг ҳақида маълумот беришди.

Панел сессилар якуни бўйича “Brainstorm” - фикрлар тўқнашувида форум қатнашчилари мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таклифлар ўртага ташланди. Кейинги миллий конференцияга қадар таклифлар ўрганилиб, амалий чоралар кўриш, идоралараро интеграцияни кучайтириш ташаббуси илгари сурилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✍️ Ижтимоий тармоқларда гендер сезгир мавзулар ёритилиши ва уларга давлат органларининг муносабати

Бугун гендер тенглик, гендер журналистика, медиада гендер масалалари ёритилиши, гендер сезгир мавзулар тобора долзарб бўлиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, Медиа-форум доирасида ушбу мавзу юзасидан алоҳида тақдимот ўтказилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби С.Боймирзаева ҳамда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Н.Тўрахонова кўргазмали маърузаларида “гендер сезгирлик” тушунчасига батафсил изоҳ бериб, гендер сезгир журналистиканинг асосий тамойилларини санаб ўтишди:

▫️Турли хил манбалардан турфа воқеалар ва фикрларни топишлари, ижтимоий ҳимояга
муҳтож гуруҳлар: аёллар, этник гуруҳларга сўз беришлари лозим.

▫️Турли соҳалардан берилаётган хабарларда эркак ва аёллар мавжудлигини таъминлаш.

▫️Анъанавий равишда эркаклар кўпроқ меҳнат қиладиган соҳаларда фаолият юритадиган
аёлларни қамраб олиш.

▫️Маълумот манбаи сифатида эркаклар ва аёлларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш.

▫️Гендер тенгсизлиги билан боғлиқ масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш.

Шунингдек, медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторинг қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот беришди.

Гендер тенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари, миллий контент яратишда гендер тенглик аҳамияти мисоллар билан изоҳланди.

Шу тарзда дастурга мувофиқ белгиланган панел сессиялар ўз ишини якунлади. Медиа-форум матбуот котиблари ўртасида “ Media-quiz” беллашуви билан давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил телеграмму Президенту Российской Федерации Владимиру Путину с глубокими соболезнованиями в связи с террористическими актами в городах Дербенте и Махачкале, приведшими к многочисленным жертвам среди сотрудников правоохранительных органов и гражданских лиц.

Лидер Узбекистана решительно осудил теракт в Дагестане и выразил готовность к продолжению активного взаимодействия соответствующих структур в борьбе с этими вызовами.

Facebook|Instagram|X
2024/06/24 05:47:42
Back to Top
HTML Embed Code: